Судьялар олий кенгашида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Судьялар олий кенгашида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Судьялар олий кенгашининг очиқ танов шаклидаги навбатдаги йиғилиши якунига етди. Унда қатор тайинловлар амалга оширилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Садуллаев Бахтиёр Тўхтамуродович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг судьяси лавозимига;

Ҳусенов Жалолиддин Фарходович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Жондор туман судининг судьяси лавозимига;

Қуллиев Дилмурод Тўймуродович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг судьяси лавозимига;

Шаропов Зафар Пўлатович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг раиси лавозимига;

Наимов Дилшод Кахрамонович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Аловов Кодирбек Абдурасулович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг судьяси лавозимига;

Зиявитдинов Озод Лутфитдинович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Бегматов Шомурод Хамдамович – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Холмуминов Аббос Мухаммадиевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг раиси лавозимига;

Қурбонов Нурали Баҳодирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг судьяси лавозимига;

Норқобилов Жасур Холбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судининг судьяси лавозимига;

Ҳамидов Анвар Музафарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг судьяси лавозимига;

Жумабоев Лутфулла Толлибоевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг судьяси лавозимига;

Юлдашев Сарваржон Солижонович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг судьяси лавозимига;

Йигиталиев Авазжон Қодирович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг судьяси лавозимига;

Комилов Шерали Хошимович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг судьяси лавозимига;

Хожаев Хурсанд Аминбаевич – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг судьяси лавозимига;

Абдуллаев Бобур Махмудович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Абраев Мансур Хаитмуротович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг судьяси;

Нармуратов Бахром Зиядуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судининг судьяси лавозимига;

Нурматов Маннонжон Хуррамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг судьяси лавозимига;

Султонов Даврон Дилмуротович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги беш йиллик муддатига Фарғона вилоят фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлар судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

Бердикличев Хамра Жахангировични судьялик ваколати муддати даврига Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!