Сурхондарёда Япон технология университети ташкил этилади

Сурхондарёда Япон технология университети ташкил этилади

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Япониянинг ARK Educational Systems бош директори ва воҳада ташкил этилаётган Япон технология университети лойиҳаси асосчиси Генки Кажиура ҳамда Tanaka Medical Innovation Research Institute (TMI); NEXUS Co.Ltd раҳбари Коичи Танака бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув аввалида вилоят делегациясининг Японияга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Хусусан, Сурхондарё вилоятида Япон технология университети ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Термиз шаҳридаги “Машҳура” клиникаси билан ҳамкорликда тиббиёт ходимларини малакасини ошириш, шунингдек, VSее лойиҳасини воҳа орқали мамлакатда тиббиёт соҳасига тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари Япон технология университети ташкил этиш ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш бўйича барча зарур кўмаклар кўрсатилишини маълум қилди.

Якунда эришилган келишувлар бўйича меморандум имзоланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!