Истеъфога чиққан 12 нафар америкалик мулозим биринчи марта қўшма баёнот билан чиқди

Истеъфога чиққан 12 нафар америкалик мулозим биринчи марта қўшма баёнот билан чиқди

«Биз Ғазодаги жиноятларга шерик бўлдик», - 12 Америка расмийсининг қўшма баёнотида.

7 октабрдан бери Исроилнинг Ғазодаги қирғини ортидан турли давлат идораларидан истеъфога чиққан 12 нафар америкалик мулозим биринчи марта қўшма баёнот билан чиқдилар, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти сиёсати Ғазодаги фалокатга олиб келди:

💢 Байден маъмуриятининг Ғазо сиёсати муваффақиятсизликка учради ва шу билан бирга АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

💢 Исроилни дипломатик қўллаб-қувватлаш ва қурол-яроғ етказиб беришнинг давом этиши Қўшма Штатларни «Ғазода Фаластин халқини ўлдириш ва мажбуран очликдан ўлдиришда» шерик қилди.

💢 «Бу нафақат ахлоқий жиҳатдан қораланади, балки халқаро гуманитар ҳуқуқ ва АҚШ қонунларини очиқдан-очиқ бузишдир.»

💢 «Мамлакатимизнинг сиёсий ва иқтисодий манфаатлари ҳам катта зарар кўрди ва Қўшма Штатларнинг бутун дунёда обрўсига путур етди».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!