26 апрел куни тарихда қандай воқеа-ҳодисалар юз берган?

26 апрел куни тарихда қандай воқеа-ҳодисалар юз берган?

Бугун 26 апрел ҳафтанинг жума куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг.

🌏БМТ - Бутунжаҳон интеллектуал мулк куни.
🌏Халқаро Чернобил фожеасини хотирлаш куни.
🌏 Ташхис қўйилмаган болалар куни.
🌏 Халқаро учувчилар куни.
🌏 Халқаро котибалар куни.

🔹Москва давлат университети ташкил топди (1755).
🔹Рус аниматорлари илк бор қўғирчоқ филм яратишди (1912).
🔹 Лондон кўчаларида илк бор мотоциклда полиция патруллари пайдо бўлди (1921).
🔹Тошкентда 8 балли зилзила содир бўлди (1966).
🔹 Инсоният тарихидаги энг катта техноген фалокатлардан бири: Чернобил АЕСда авария рўй берди (1986).
🔹 “Амир Темур” ордени таъсис этилди (1996).
🔹 “Ўзбекистан Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони таъсис этилди (1966).
🔹 “Чернобил” компютер вируси дунё бўйича тахминан ярим миллион компютерни зарарлади (1999).

🔸 Ингилиз ёзувчиси, публисист, реалистик наср асосчиларидан бири Дефо Даниел таваллуд топган кун (1660).
🔸Ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин юлдузи Лутфихоним Саримсоқова таваллуд топган кун (1896).
🔸Жарроҳ ва геронтолог олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Раҳим Нурмуҳамедов таваллуд топган кун (1925).
🔸Ўзбекистан халқ артисти Ботир Зокиров таваллуд топган кун (1936).
🔸Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол таваллуд топган кун (1938).
🔸Ўзбекистон халқ шоири жамоат арбоби Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун (1954).
🔸Хонанда, Ўзбекистон Республкасида хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармонов таваллуд топган кун (1974).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!