Япония ташқи ишлар вазири Камикава: Токио Россия ва КХДР муносабатларининг ривожланишидан хавотирда

Япония ташқи ишлар вазири Камикава: Токио Россия ва КХДР муносабатларининг ривожланишидан хавотирда

Япония ташқи ишлар вазири Ёко Камикава Токио Россия ва КХДР ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишидан жиддий хавотирда эканини айтди.

«Бу мамлакатимиз атрофидаги хавфсизлик вазиятига катта зарар етказади ва шунинг учун ҳукумат жиддий хавотирда», — дея дипломатнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Бундан ташқари, Ёко Камикава Япония ҳукумати икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожланишини, жумладан, Россия билан дипломатик муносабатларга таъсирини диққат билан кузатиб боришини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!