DW: Украина Европа Иттифоқи билан хавфсизлик шартномасини имзолади

DW: Украина Европа Иттифоқи билан хавфсизлик шартномасини имзолади

Битим Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Брюсселга ташрифи давомида имзоланди.

Ҳужжатда Украинани ҳарбий техника билан барқарор ва узоқ муддатли таъминлаш, ҳарбий тайёргарлик, мудофаа ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш, Европа ва Украина мудофаа саноати ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида сўз боради.

Битимда, шунингдек, кибер ва гибрид таҳдидларга қаршиликни ошириш, ҳудудларни миналардан тозалаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини қўллаб-қувватлаш, энергетика ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, разведка маълумотлари ва сунъий йўлдош тасвирлари алмашинуви назарда тутилган. Бундан ташқари, Украинага Европа Иттифоқи томонидан макромолиявий ва гуманитар ёрдам, шунингдек, мамлакатни тиклаш ва ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам кафолатланган.

Таъкидланишича, Киевга ҳарбий ёрдам ва хавфсизлик мажбуриятлари Европа Иттифоқига аъзо давлатлар сиёсати ва уларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тақдим этилади.

Ўз навбатида, Украина ислоҳотларни давом эттириши, олинган ёрдам бўйича шаффофлик ва жавобгарлик чораларини кучайтириши ҳамда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар хавфсизлигига ҳисса қўшиш тарафдори эканлиги қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!