Иссиқ ҳаво сабаб Ўзбекистондаги поездлар тезлиги пасайтирилади

Иссиқ ҳаво сабаб Ўзбекистондаги поездлар тезлиги пасайтирилади

“Ҳарорат кўтарилиши натижасида ер усти темир йўлларининг релслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Натижада поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши мумкин”, —дейилади “Ўзтемирйўлйўловчи” хабарида.


Таъкидланишича, ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда совитиш тизими ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!