Чехия Украинага ўқ-дори етказиб бериш ташаббуси доирасида 34,7 миллион евро ажратади

Чехия Украинага ўқ-дори етказиб бериш ташаббуси доирасида 34,7 миллион евро ажратади

Чехия ўз ташаббуси доирасида Украинага артиллерия ўқ-дориларини етказиб бериш учун деярли 866 миллион крон (34,7 миллион евро) ажратади. Бу ҳақда бош вазир Петр Фиала маълум қилди, деб ёзади Radio Prague International. Фиаланинг сўзларига кўра, бу пул Чехиянинг STV Group компаниясидан ўқ-дорилар сотиб олишга сарфланади.

Айни пайтда снарядларни сотиб олиш бўйича Чехия ташаббусига 18 давлат қўшилди, улардан 15 таси лойиҳани молиялаштиришга ваъда берди, деди Чехия мудофаа вазири Яна Чернохова.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!