Қирғизистон МДҲ ва ЕОИИ давлатларига мигрантлар ҳуқуқлари бўйича таклиф берди

Қирғизистон МДҲ ва ЕОИИ давлатларига мигрантлар ҳуқуқлари бўйича таклиф берди

Қирғизистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо мамлакатларга меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ бир қатор амалдаги меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости Қирғизистон омбудсмани Жамиля Жаманбоевага таяниб хабар берди.

“Мигрантлар ҳуқуқларини таҳлил қилиш улар дуч келадиган асосий қийинчиликларни кўрсатади. Шу муносабат билан биз уларнинг аҳволини яхшилашга ёрдам берадиган бир қатор тавсиялар ишлаб чиқдик”, — деди у Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси йиғилишида.

Хусусан, унинг сўзларига кўра, Россиянинг ваколатли органларига чет эл фуқароларининг, шу жумладан, ЕОИИга аъзо давлатлардан Россия Федерацияси ҳудудига кириши тақиқланиши мумкин бўлган қонунбузарликлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидаларини кўриб чиқиш таклиф этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!