1 сентябрдан ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига ҳар ой 100 фоизгача устама тўланади

1 сентябрдан ихтисослаштирилган спорт мактаблари ходимларига ҳар ой 100 фоизгача устама тўланади

Бу 22 июнь куни қабул қилинган Президент фармонида кўзда тутилган. Фармонга кўра, 2024 йил 1-cентябргача:

🔹 ихтисослаштирилган спорт мактабларида иккинчи хорижий тилни ўргатиш йўлга қўйилади;
🔹 ҳар бир туман ва шаҳардан камида 3 тадан энг намунали давлат мактабгача таълим ташкилотлари танлаб олиниб, гимнастика хоналари ташкил қилинади.

🔷 Ихтисослаштирилган спорт мактабларида:
➖таълим жараёни ўқувчилар сони 12 нафардан 24 нафаргача синфларда амалга оширилади;
➖ўқувчиларининг умумий чекланган сони 168 нафар этиб белгиланади.

Шунингдек, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ўқувчи-спортчилари Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида алоҳида жамоа сифатида тўғридан-тўғри иштирок этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!