Россиялик собиқ депутатлар Путин режимига қарши террор ва суиқасд режасини тайёрламоқда — Тhe Times

Россиялик собиқ депутатлар Путин режимига қарши террор ва суиқасд режасини тайёрламоқда — Тhe Times

Нашрнинг ёзишича, Россия Федерациясидан қочган собиқ депутатлар НАТОнинг Вашингтонда бўлиб ўтадиган саммити вақтида Россиядаги вазиятни куч билан беқарорлаштириш учун террорчилик режасини тақдим этишга тайёрланмоқда.

Қувғиндаги 60 дан ортиқ рус сиёсатчилари шу ҳафта Варшавада йиғилиб, Кремлдаги режимни ағдариш бўйича етти банддан иборат режани муҳокама қилишган. Улар НАТО давлатларини ўз режаларини қўллаб-қувватлашга чақирмоқда.

Газетанинг қайд этишича, бу режа Ғарбни Украинага янада кўпроқ қурол-яроғ етказиб бериш, Россияга қарши кўпроқ санкциялар жорий этиш ва Россия Федерацияси ичидаги вазиятни беқарорлаштириш бўйича ҳаракатларни, жумладан, амалдаги ҳукумат амалдорларини ўлдириш ва уларни куч билан ўзгартиришга уриниш каби ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чақириқларни ўз ичига олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!