Ўзбекистонда Оролбўйида яшил технологияларни яратиш ва тадқиқ қилиш бўйича қўшма лаборатория ташкил этилади

Ўзбекистонда Оролбўйида яшил технологияларни яратиш ва тадқиқ қилиш бўйича қўшма лаборатория ташкил этилади

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион маркази олимларидан иборат делегация Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Оролбўйи халқаро инновацион маркази директори Б.Ҳабибуллаев ва Шинжон экология ва география институти бош директори ўртасида “Оролбўйида яшил технологияларини тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва намойиш этиш бўйича қўшма лаборатория” тузиш бўйича шартнома имзоланди. Таъкидлаш жоизки, қурғоқчил ҳудудда жойлашган Шинжон-Уйғур автоном тумани ва Орол денгизи минтақаси ҳам худди шундай экологик муаммоларга дуч келмоқда.

Лаборатория Оролбўйида иқлим ўзгаришига қарши курашиш, экологик тикланиш, сув ресурсларини бошқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш соҳаларида илмий алмашинув ва инновацион ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Ушбу лаборатория Хитой ва Марказий Осиёнинг экологияни тиклаш, юқори самарали сувни тежайдиган қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва биологик хилма-хилликни сақлаш каби муҳим соҳаларда тажрибаси ва технологиясидан фойдаланади. Олимлар Оролбўйининг яшил ва барқарор ривожланишига йўналтирилган ҳар томонлама экологик тиклаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш имкониятига эга бўладилар.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Бир белбоғ – бир йўл” лойиҳаси доирасидаги халқаро ҳамкорлик бўйича юқори даражадаги 3-форумдаги маърузасида Оролбўйи халқаро инновациялар маркази негизида “яшил” билим ва ечимлар учун илмий-ахборот платформасини яратиш зарурлигини таъкидлаган эди. Бу йўналишда марказ экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чўлланишга қарши курашиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича турли лойиҳаларни амалга ошириб, хорижий ҳамкорлар, дунёнинг турли мамлакатларидаги илмий-тадқиқот институтлари билан кўп босқичли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!