Боливиядаги амалга ошмаган давлат тўнтариши ҳақида нималар маълум?

Боливиядаги амалга ошмаган давлат тўнтариши ҳақида нималар маълум?

26 июнь куни генерал Хуан Суньига Ла-Пасдаги ҳукумат биноси олдидаги майдонга ҳарбийларни олиб чиқиб мамлакатда демократия ўрнатиш, қамоқхонадан айрим шахсларни озод қилиш ва собиқ президент в.б. Аньесни озод қилишни талаб қилди.

Президенти Луис Арсе Суньигани вазифасидан бўшатиб армияга янги қўмондон тайинлади ва бутун Боливия халқни қўзғолонга қарши намойишга чиқишга ундади.

Янги қўмондон ҳарбийларга казармаларга қайтишни буюрди. Қолган кам сонли намойишчиларни полиция ҳайдади. Генерал Суньига ва денгиз флоти қўмондони Салвадор ҳам ҳибсга олинди.

Москва Боливиядаги давлат тўнтаришига уринишни кескин қоралайди ва президент Арсени тўлиқ қўллаб-қувватлашини изҳор этади, деди Россия ТИВ.

Боливия литий конларига бой ва бугун улардан асосан Хитой фойдаланмоқда. Шу сабабли у ерда ҳукумат ўзгариши кимгадир керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!