Шавкат Мирзиёев II Халқаро мақом санъати анжумани очилишида нутқ сўзлади

Шавкат Мирзиёев II Халқаро мақом санъати анжумани очилишида нутқ сўзлади

Cўз бошида президент анжуман иштирокчиларини табриклади ва мақом санъатининг Ўзбекистон учун аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

“Бизнинг қадимий тарихимиз, бой маданиятимиз, азалий қадриятларимизнинг рамзи бўлган мақом санъати теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди. <…> Мақом санъати учун асосий мавзу – энг аввало, шахс, унинг эрки ва қадри, тинчлик-тотувлик, ҳамжиҳатлик ва умумбашарий тараққиёт ҳисобланади”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шундан сўнг Мирзиёев Янги Ўзбекистонда мақом санъати бошланғич таълимдан, академик фан даражасигача узлуксиз ўрганилаётганини айтиб ўтди.

Очилиш маросимига Осиё, Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Африка қитъаларининг 80 дан ортиқ мамлакатларидан ва нуфузли халқаро ташкилотлардан 400га яқин меҳмонлар ташриф буюрди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!