Зеленский Брюсселга етиб келди

Зеленский Брюсселга етиб келди

Бугун Украина президенти Владимир Зеленский Брюсселга ташриф билан келди ва у ерда хавфсизлик бўйича яна учта икки томонлама шартнома имзолайди. Бу ҳақда Украина ОАВлари президентнинг Телеграм-каналига асосланиб хабар берди.

Президент эслатишича, Украина яқинда Европа Иттифоқига (ЕИ) аъзолик бўйича музокараларни расман бошлади. Бугун у Брюсселга ташрифи чоғида Европа кенгаши йиғилишида иштирок этади ва иттифоққа аъзо давлатлар раҳбарларига мамлакатни интеграция йўлида қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдиради.

Хусусан, ташриф давомида Зеленский Европа Иттифоқи ва аъзо давлатлар раҳбарлари билан учрашади ва икки томонлама музокаралар ўтказади, учта хавфсизлик шартномасини имзолайди, улардан бири ЕИ билан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!