92 та давлат органи ва ташкилоти томонидан 7525 та функцияда коррупциявий хавфлар баҳоланди

92 та давлат органи ва ташкилоти томонидан 7525 та функцияда коррупциявий хавфлар баҳоланди

АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров иштирокида ўтказилган брифингда давлат органлари ва ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш тўғрисида маълумот берилди:

📊Баҳолашга кўра 495 та функцияда – «юқори», 1541 та функцияда – «ўрта» ҳамда 5489 та функцияда – «паст» даражада қайд этилди.

🔵Коррупция хавфини баҳолаш — бу коррупция учун имконият яратиши мумкин бўлган тизимдаги заиф томонларни аниқлайдиган диагностик восита ҳисобланади. Хавфни баҳолаш одатда коррупция содир этилиш эҳтимоли ва у содир этилса, унинг оқибатлари ташкилотга қандай зарар етказиши мумкинлиги нуқтаи назаридан амалга оширилади.

🔵Баҳолаш жараёни ташкилот раҳбари ва ходимлари томонидан ташкилот дуч келиши мумкин бўлган таҳдид ва хавфларни тушунишга, ким, яъни қайси лавозимлар хавф остида бўлиши мумкинлигини ҳамда мавжуд назорат чоралари етарли ёки қўшимча чораларни кўриш кераклигини аниқлашга, хавфларни минималлаштириш чораларини белгилашга ёрдам беради.

🔵Таъкидлаш лозимки, коррупциявий хавф-хатар юқори функциялари кўп бўлган ташкилот «энг коррупциялашган», коррупциявий хавфи юқори бўлган лавозимдаги шахслар «коррупционер» ёки аксинча коррупциявий хавф-хатари асосан «паст» бўлган ташкилотлар «коррупциядан холи» ҳисобланмайди.

🔵Ушбу ҳолатлар мазкур ташкилотларда назорат чоралари етарли йўлга қўйилганлиги ёки аксинча қўшимча назорат чоралари кўрилиши кераклигини, шу билан бирга, ташкилот раҳбарлари коррупциявий хавфи юқори бўлган жараёнлар (функциялар) ва функцияларни бажарувчи лавозимларни алоҳида назоратга олишига сигнал берувчи омил саналади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!