Қудратилло Абдуқаҳҳоров эртадан кейин Кировда рингга чиқади

A A A
Қудратилло Абдуқаҳҳоров эртадан кейин Кировда рингга чиқади

29 июнь куни Россиянинг Киров шаҳрида "IBA Чемпионлар оқшоми" бўлиб ўтади.

Оқшомнинг марказий жанги Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокида кечади. Ҳамюртимиз мағлубият нималигини билмай келаётган россиялик Павел Сосулинга қарши рингга кўтарилади. 71 килограммгача бўлган вазн тоифасида ташкил этилаётган ушбу жанг 8 раунд этиб белгиланган.

Маълумот учун, Папел Сосулин (8-0) проф рингда 8 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Сўнгги 6 ой ичида Москва, Серпухова ва Уфадаги бокс оқшомларида зафар қучган. Абдуқаҳҳоров ҳисобида 20 ғалаба ва 3 мағлубият бор. Боксчимиз шу ойнинг бошида АҚШда грециялик Андрес Кацуракис (13-0-0)га ҳакамларнинг нотўғри қарори билан имкониятни бой бериб қўйганди.

Шунингдек, Кировдаги бокс турнирида яна бир ҳамюртимиз Бегали Қирғизбоев ҳам ўз жангини ўтказади. 92 кг вазн тоифасида ўтказиладиган 4 раундлик жангда унга россиялик Артем Цатурян рақиблик қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!