Польша АҚШдан 47 та Abrams танкларини қабул қилиб олди

Польша АҚШдан 47 та Abrams танкларини қабул қилиб олди

Польша Abrams танкларининг сўнгги партиясини 2023 йил январида имзоланган шартномага кўра АҚШдан қабул қилиб олди.

Бу ҳақда мамлакат Қуролли кучлари маълум қилди.

“Ўтган йилнинг январь ойида Польша Республикаси Қуролли кучлари учун сотиб олинган 47 та Abrams танки белгиланган муддатда етказиб берилди”, — дейилади хабарда.

2023 йил январь ойида Польша Миллий мудофаа вазирлиги АҚШдан 116 та Абрамс танкини сотиб олганди.

Бундан ташқари, 2022 йилда Польша расмийлари Америка томони билан 2025—2026 йилларда 250 та модернизация қилинган Abrams танкларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!