Шимолий Корея ўз қўшинларини Украинага юбориш эҳтимоли ҳақида баъзи тафсилотлар маълум қилинди

Шимолий Корея ўз қўшинларини Украинага юбориш эҳтимоли ҳақида баъзи тафсилотлар маълум қилинди

▪️Шимолий Корея қўшинлари муҳандислик корпусининг бир қисми бўлади ва урушдан вайрон бўлган ҳудудни тиклашда ёрдам бериш учун зарур.
▪️Булар оддий қурувчилар эмас, балки КХДР Қуролли кучларининг ҳарбий унвонга эга бўлинмалари.
▪️Шимолий кореялик аскарларнинг ойига тахминан 800 доллар маош олиши кутилмоқда, бу КХДР учун валюта ишлаб чиқариш воситаси бўлиб хизмат қилади, дея хабар берди Жанубий Кореянинг Chosun TV телеканали.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил учун мавжуд маълумотларга кўра, КХДРда ўртача иш ҳақи ойига 11 долларни ташкил қилади. Бироқ, пойтахтдан ташқарида ойига 3 долларгача тушиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!