Фахреттин Алтун: "Дезинформация — қадрсиз, аниқ журналистика эса қимматли, машаққатли ва шарафлидир"

Фахреттин Алтун: "Дезинформация — қадрсиз, аниқ журналистика эса қимматли, машаққатли ва шарафлидир"

Туркия Республикаси Президент ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи Фахреттин Алтун «Мухбир: Рақамли даврда журналистикани қайта кўриб чиқиш форуми»да нутқ сўзлади.

Алтун бугунги кун сиёсат майдонида журналистларнинг ўрни катта эканлигини таъкидлади.

«Илгари Фаластинни давлат сифатида тан олишни истамаган баъзи давлатлар бугун Фаластинни тан олишга қарор қилсалар, бунда Туркиянинг дипломатик ташаббуслари билан бир қаторда бу қирғин ва зулм шароитида ўз касбини адо этаётган мухбир ва журналистларимизнинг ҳам ҳиссаси бор»,

деди у.

Фахреттин Алтун, шунингдек, "Туркия Алоқа модели"га тўхталди.

«Журналистларимизнинг индивидуал саъй-ҳаракатлари таъсирини оширувчи асосий ёндашув Президентимиз етакчилигида илгари сурилган Коммуникация соҳасида "Туркия асри" мазмунини акс эттирувчи Туркия алоқа моделидир. Журналистларимизнинг катта касбий муҳаббат ва қаҳрамонлик билан илгари сурилган саъй-ҳаракатларини Турк алоқа моделининг ҳақиқат учун кураши ва адолатли мулоқотга даъватининг тимсоли сифатида кўрамиз»,

дея таъкидлади Алтун.

«Президентимиз томонидан ҳар фурсатда кун тартибига олиб келадиган «Янада адолатли дунё» қарашлари журналистларимиз томонидан глобал ва минтақавий инқирозли ҳудудларда журналистика нуқтаи назаридан ўрнак бўлаётанини ифода этиш аслида ҳақиқий эътирофдир», дея қўшимча қилди у.

Фахреттин Алтун бугунги кунда дезинформация кўпайиб бораётганини, аниқ журналистика эса қимматли, машаққатли ва шарафли эканлигини қайд этди:

«Асримиз афсуски, гўё дезинформация асри кабидир ва бу асрда узоқ муддатдан бери ишлаётган медиа ташкилотлари жуда кўп иш қилишлари керак. Жамиятда ахборотга бўлган ишончни қайта тиклаш ва ҳақиқатни кузатишда давом этиш бўйича узоқ муддатдан бери ишлаётган оммавий ахборот воситаларининг муҳим вазифалари бор. Унутмайлик, дезинформация ўз моҳиятига кўра арзон ва сифатсиз. Аниқ журналистика эса қимматли, малакали ва меҳнат маҳсулидир».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!