Кибержиноятларнинг 95 фоизи бевосита жабрланган шахснинг хатоси билан содир бўлган

Кибержиноятларнинг 95 фоизи бевосита жабрланган шахснинг хатоси билан содир бўлган

Кибержиноятларнинг 95 фоизи бевосита жабрланган шахснинг хатоси билан содир бўлган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази бошлиғи ўринбосари Саидкамол Содиқов маълум қилди.

Жабрланувчиларнинг шахсига доир ва банк картаси маълумотларини бегона шахсларга тақдим этиши оқибатида кибержиноятлар қурбонига айланишган.

⚡️ Шунингдек, замонавий технологияларни қўллаш орқали хориждан туриб кибержиноятлар содир этилиши кузатилмоқда. Жумладан,

➡️фуқароларга яқин қариндошлари номидан “сохта қўнғироқ” қилиб, пул юборишига эришиш,

➡️вирусли дастурлар ёрдамида мобиль қурилманинг бошқарувини қўлга киритиш,

➡️сунъий интеллект ёрдамида тасвирларни сохталаштириш, мулкий зарар етказиш кабилар.

Аҳолида “рақамли иммунитет”ни шакллантириш мақсадида «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” комплекс тарғибот тадбирларини ўтказиш учун жорий йилнинг
1 июль кунидан бошлаб, бир ой давомида Республиканинг барча вилоятларида кибермаданиятни юксалтириш тарғибот ойлигига старт берилади.

👤 Тарғибот тадбирлари бошқалардан фарқли равишда, “маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай” тарзда аҳолининг ҳар бир қатлами ўртасида индивидуал ёндашув асосида олиб борилиши белгиланган.

Кибержиноятларга қарши курашишни тарғиб қилувчи ҳамда кибержиноятлардан огоҳликка чорловчи 23 хил турдаги танлов инновацион ёндашув асосида ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!