Киевда АҚШ элчихонаси атташеси жасади топилди

Киевда АҚШ элчихонаси атташеси жасади топилди

АҚШнинг Украинадаги элчихонаси аввалроқ Киев Ҳилтон меҳмонхонасида жасади топилган дипломатнинг вафот этганини расман тасдиқлади, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.

“Биз Киевдаги элчихонада миссия раҳбари раҳбарлигида ишлаган АҚШ ҳукумати ходимининг вафот этганини тасдиқлаймиз”, – дейилади элчихона хабарида.

Махфийлик нуқтаи назаридан бошқа маълумотлар берилмайди.

25 июнь куни Украинанинг “Страна” нашри ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларга таяниб, маҳаллий вақт билан соат 11:00 атрофида Киевдаги Ҳилтон меҳмонхонасида Американинг Украинадаги элчихонаси атташеси жасади топилгани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, дипломатнинг жасадида ҳеч қандай зўравонлик аломатлари йўқ, дея изоҳ берди нашр.

Унга кўра, дипломат Украинага 15 июнь куни етиб келган. АҚШ элчихонаси томонидан тақдим этилган тиббий маълумотларга кўра, эркакнинг қонида холестерин миқдори юқори бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!