Тимур Кападзе Париж Олимпиадасига олиб кетувчи 3 нафар ёши катта футболчилар номини эълон қилди

Тимур Кападзе Париж Олимпиадасига олиб кетувчи 3 нафар ёши катта футболчилар номини эълон қилди

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Париж Олимпиадасида иштирок этади. Ушбу мусобақада 23 ёшдан катта 3 футболчини таркибга қўшиш имконияти мавжуд.

Бош мураббий Тимур Кападзе ушбу 3 нафар футболчилар борасида бир тўхтамга келган. Бу ҳақда “Championat.асиа” сайти маълум қилмоқда.

Маълумотларга қараганда, бош мураббий Элдор Шомуродов (“Рома”), Остон Ўрунов (“Персеполис”), Акмал Мозговой (“Насаф”) каби футболчиларни Олимпия жамоаси таркибига жалб қилади. Ушбу 3 нафар ёши катта футболчи рўйхати Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳимоячиси Алибек Давроновнинг жароҳати қай даражада жиддийлиги ва даволаниш давомийлигига қараб ўзгариш эҳтимоли мавжуд.

Яъни, юқоридаги футболчилардан бири марказий ҳимоячи (катта эҳтимол билан Ҳусниддин Алиқулов)га алмаштирилиши мумкин.

Аввалроқ Элдор Шомуродов Олимпиадага қатнашиш истаги борлигини маълум қилган эди.

Маълумот учун, Париж—2024 Олимпиадасида Ўзбекистон U23 жамоаси Олимпиадада C гуруҳидан жой олди. Ўзбекистон U23 термаси гуруҳда Испания, Доминикан ва Миср каби терма жамоалар билан баҳс олиб боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!