Фарғона вилоятида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Фарғона вилоятида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.О. фуқаро Ш.Ю.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида қўшни Қирғизистон Республикасидаги олийгоҳларда ўқиганлик ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб, унинг ўқишини Наманган вилоятидаги нодавлат олий таълим муассасига кўчириб бериш эвазига 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар П.Х. ва Х.А. олдиндан ўзаро олдиндан тил бириктириб, фуқаро А.Т.нинг ишончига кириб, уни 4 000 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Жиззах давлат университетига ўқишга киритиб қўйишлари айтиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланишган.

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро А.У. фуқаро Г.У.нинг ишончига кириб, унга қўшни Қозоғистон Республикасидаги институтда ўқиётганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бериш орқали Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 14 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!