Эронда 31 ёшли эркак Исроил фойдасига жосуслик қилгани учун ўлимга ҳукм қилинди

Эронда 31 ёшли эркак Исроил фойдасига жосуслик қилгани учун ўлимга ҳукм қилинди

Эрон Ислом инқилоби судининг Урмиядаги бўлими 31 ёшли Идрис Али исмли шахсни «Исроил фойдасига жосуслик»да айблаб, ўлим жазосига ҳукм қилди.

Бу ҳақда «Америка Овози» радиосининг форсча таҳририяти маълум қилди.

Маълум қилинишича, Идрис Али Ғарбий Озарбайжон вилоятининг Сардашт туманида яшовчи, икки фарзанднинг отаси. Маълумотларга кўра, у ўз айбига иқрор бўлган.

Идрис Али уч ой олдин ҳибсга олинган эди. У билан бирга яна 8 киши ҳибсга олинган. Улардан беш нафари гаров эвазига озод қилинган, уч нафари эса қамоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!