Корея Россиядан Москва ва Пхеньян ўртасидаги келишув бўйича тушунтириш беришни сўради

Корея Россиядан Москва ва Пхеньян ўртасидаги келишув бўйича тушунтириш беришни сўради

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко ва Жанубий Корея Республикасининг Москвадаги элчиси Ли До Хун Россия президентининг КХДРга ташрифи якунлари ва кенг қамровли стратегик масалалар бўйича зарур мулоқотни давом эттиришга келишиб олди. Бу ҳақда Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Департамент бу икки дипломат ўртасида 26 июнь куни Москвада бўлиб ўтган суҳбатга изоҳ берди. «Томонлар Шимолий Кореяга ташриф якунлари ва жорий учрашув асосидаги тегишли келишувлар юзасидан зарур мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар», — дейилади Сеул хабарида.

Қайд этилишича, Ли До Хун белгиланган мавзулар бўйича Россия томонининг позициясини тинглаган ва Сеулнинг кенг қамровли стратегик шериклик келишувидан хавотирини билдирган.

«У Шимолий Кореянинг ҳарбий қудратини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган ҳар қандай ҳамкорлик Корея Республикаси хавфсизлигига жиддий таҳдид солишини таъкидлади ва бу борада Россия томонидан тушунтириш беришни сўради», — дейилади матбуот хабарида.

Жанубий Корея вазирлиги хабарига кўра, Россия томони Корея Республикасининг келишувга муносабатидан афсусда эканлигини ва келишув мудофаа характерига эга эканлигини ва фақат тажовуз содир бўлган тақдирда қўлланилишини қайд этган. Руденко Россия Федерацияси ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик Корея Республикасига қарши қаратилган эмаслигини тушунтирди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!