Фарғонада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Фарғонада  электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Бешариқ туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди.

«Ўзенергоинспекция» Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Бешариқ туманида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро Н.Н. га қарашли (боғ) фермер хўжалигининг сув насоси электр ҳисоблагич ток трансформаторларига ташқи таъсир кўрсатилганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик ҳолатлари бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра тизимга 234 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!