Япония Россия ва Беларусга 300 га яқин товарлар ва технологияларни экспорт қилишни тақиқлади
Япония 300 га яқин товарлар ва илғор технологиялар рўйхатини тузди, уларнинг Россия ва Беларусга экспорти 18 март, жума кунидан тақиқланади. Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги 266 та маҳсулот ва 26 технологияни рўйхатга олди, деб хабар беради Japan Today.
Бундан ташқари, Япония Россия ва Белоруссиядаги элликта ҳарбий ташкилот ва корхоналар билан ҳар қандай бизнес алоқаларини бутунлай тақиқлайди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).