ХХР университетлари билан геофазовий технологияларни ривожлантириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

ХХР университетлари билан геофазовий технологияларни ривожлантириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

25–26-июн кунлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти директори, техника фанлари доктори, Бахтиёр Пулатов Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтган "Геофазовий ақилли дастурий таъминот технологиялари" мавзусидаги халқаро конференсиясида иштирок этди.
Конференсияда “Ўзбекистонда геофазовий технологияларнинг экологик тадқиқотлардаги ўрни: муаммо ва ечимлар” мавзусида тақдимот қилинди. Шунингдек, қатор университет ва ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Хусусан, конференсия доирасида Хитой Фанлар Академиясининг География фанлари ва табиий ресурслар тадқиқоти институти билан ўзаро Англашув меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумда икки илмий ташкилот ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, жумладан, атроф-муҳит фанлари, экология, трансчегаравий экологик муаммолар тадқиқоти, биохилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгариши ҳамда докторантлар ва илмий ходимлар ўртасида алмашув дастурлари, тренинг ва воркшоплар кўзда тутилган.

Шунингдек, мазкур меморандумда икки томон учун фойдали бўладиган илмий, амалий ва халқаро лойиҳаларни бирга бажариш ва муваффақиятли реализация қилиш мақсадида қўшма лабораторияга асос солиш, тажриба стансияларини замонавий тадқиқотларга мутаносиб жиҳозлаш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, “Беиҳанг” университети билан ҳам ҳамкорлик ўрнатилди. Ҳамкорлик доирасида сунъий йўлдошларни ишлаб чиқаришда геоахборот тизимлари ва масофадан зондлаш технологияларини қўллаш, жумладан, бу соҳада Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Греен Университй”) талабаларини алмашинув дастурлари доирасида “Беиҳанг” университетига юбориш ҳамда ўзаро Англашув меморандумини имзолаш масаласи муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Хитойни космик тадқиқотларни амалга оширишда дастурий таъминот билан қўллаб-қувватловчи СуперМап Софтwаре компанияси ва мунтазам турли ўлчамдаги сунъий йўлдошлар билан таъминловчи “МиноСпаcе” компанияси вакиллари билан ҳам учрашув ташкил қилинди. Учрашувда сунъий йўлдошларни ишлаб чиқаришда малака ошириш масаласига эътибор қаратилди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон фазога экология ва атроф-муҳит соҳасига оид бўлган сунъий йўлдошни учириш бўйича дастлабки қадамларини ташламоқда.

Маълумот учун, ушбу конференсия ҳар йили Халқаро тадқиқотчилар Федерацияси (ФИГ), БМТнинг Глобал географик билим ва инновациялар маркази (УНГГКИC), Хитой давлат идоралари ва етакчи академик уюшмалари ҳамда ХХР табиий ресурслар вазирлигининг географик ахборот тизими технологиялари инновацион маркази ҳамкорлигида ўтказилади. Мақсад — геофазовий ахборот тизимлари ва географик тадқиқотлар соҳасида Осиё қитъаси ҳамда бутун дунёда амалга оширилаётган энг сўнгги инновацион лойиҳалар юзасидан ушбу соҳа вакиллари ўртасида фикр алмашишдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!