Хорижий тилни С1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади

Хорижий тилни С1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади

Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан:

🔸Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради;

🔸рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.

🗓 2024–2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида С1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.

🔍 2024/2025 ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйилади.

📘2025 йил 1 январгача инглиз тили, кейинги йилларда бошқа хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўргатиш бўйича дунёнинг етакчи марказлари, олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйилади ҳамда уларнинг халқаро таълим стандартларига мос таълим дастурлари “Ибрат фарзандлари” ва “Устоз” лойиҳаларига татбиқ этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!