Ўзбекистон ва Хитой иштирокида бизнес-форум ўтказилди

Ўзбекистон ва Хитой иштирокида бизнес-форум ўтказилди

18 июн куни Самарқанд шаҳрида Хитой Халқ Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур форум Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Хитойда тарғиб қилиш ва Ўзбекистон-Хитой туризм саноати вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бағишланди.

Бизнес-форумда 200 га яқин Ўзбекистон ва Хитойнинг туризм сектори вакиллари, жумладан, 16 июн куни Сиан шаҳридан Самарқандга “LoongAir” авиакомпаниясининг биринчи мунтазам парвози орқали учиб келган соҳа вакиллари ҳам иштирок этишди.

“Жорий йилнинг сентябр ойидан “Хитойда Ўзбекистон туризм йили”га старт берамиз. Бир йил давомида Хитойлик сайёҳларни Ўзбекистон туризми, бой маданияти, мероси, қадриятлари билан яқиндан таништирамиз. Умуман олганда Хитойдан сайёҳларни босқичма-босқич 1 миллионга чиқаришни пировард мақсад қилиб олганмиз” – деб таъкидлади Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев.

Ўзбекистон ва Хитой томонлари вакиллари ўртасида B2B форматидаги учрашувлар бўлиб ўтди, унда иштирокчилар туризм соҳасининг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўргандилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!