Ҳусийлар илк бор Исроил кемасига гипертовушли ракета билан зарба берди

Ҳусийлар илк бор Исроил кемасига гипертовушли ракета билан зарба берди

Яманнинг “Ансор Аллоҳ” (ҳусийлар) ҳаракати Араб денгизидаги МСC Сараҳ V кемасига биринчи марта гипертовушли ракета қўллади. Бу ҳақда ҳусийлар матбуот котиби Яҳё Сарига таяниб, “ТАСС”га таяниб Дарё нашри хабар берди.

“Яман қуролли кучлари биринчи марта Араб денгизидаги Исроил кемаси — МСC Сараҳ V га зарба берилган ракетанинг хусусиятларини ошкор қилмоқда. Бу маҳаллий ишлаб чиқарилган гипертовушли ракета бўлиб, илғор технологиялар билан жиҳозланган ва нишонларни максимал аниқлик билан уришга қодир”, — деди у.

Аввалроқ, Эрон томонидан қўллаб-қувватланган ҳусийлар ҳаракати МСC Сараҳ V контейнер кемасига ҳужум уюштирилгани, у Исроилга тегишли эканини маълум қилганди. Сариянинг сўзларига кўра, зарба янги баллистик ракета ёрдамида амалга оширилган.

Ҳозиргача Россия, АҚШ, Хитой, Эрон, Ҳиндистон, Шимолий Корея, Франция ва Япония гипертовушли қуролга эга ёки уларни ишлаб чиқмоқда.

Аввалроқ Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби ҳусийлар гипертовушли қурол яратишга қодир эканлиги ҳақидаги маълумотни рад этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!