Боку Ереваннинг шов-шувли баёнотига жавоб берди

Боку Ереваннинг шов-шувли баёнотига жавоб берди

Озарбайжон президентининг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Ҳикмет Ҳажиев Арманистон Хавфсизлик кенгаши котибининг «Қорабоғ Россия томонидан Озарбайжонга берилгани» ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

Ҳожиев 44 кунлик Ватан урушида арман армияси мағлубиятга учраганини, 2023 йил сентябрь ойида эса террорга қарши операция натижасида арман қўшинларининг қолдиқлари 23 соатдан камроқ вақт ичида қуролсизлантирилганини таъкидлади.

«Афсус билан қайд этиш керакки, бундай баёнотлар Арманистон ҳарбий-сиёсий раҳбарияти тафаккурида реваншистик фантазиялар сақланиб қолганлигини акс эттиради. Биз Арманистон ҳарбий-сиёсий раҳбариятидагиларга реваншистик ва ревизионистик орзулардан бутунлай воз кечишни, тарихий хатолар такрорланмаслиги учун ҳарбийлаштириш сиёсатини тўхтатишни маслаҳат берамиз», — деди Ҳикмет Ҳожиев.

Аввалроқ Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян Россияни Қорабоғни босиб олиб, кейинчалик Озарбайжонга ўтказишда айблаган эди.

Унинг сўзларига кўра, «Россия келди», Қорабоғни Арманистондан «олиб ташлади», «Озарбайжонга қайтарди, кейин тарк этди, бу бутун ҳақиқат». Григорян Россияни Қорабоғни «қўлга олишда» айблади. «Россиянинг рухсатисиз уруш бўлмайди», деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!