"Aniq.uz" сайти ўқ отиш бўйича мусобақада ғолибликни қўлга киритди

"Aniq.uz" сайти ўқ отиш бўйича мусобақада ғолибликни қўлга киритди

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан республика ОАВ ходимлари ўртасида ўқ отиш бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

"Aniq.uz" сайти ўқ отиш бўйича мусобадақа ғолибликни қўлга киритди

«Спорт – саломатлик гарови» шиори остида ўтказилган ушбу мусобақанинг асосий мақсади журналистлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни спорт билан фаол шуғулланишга кенг жалб этиш ҳисобланади.

Қирқдан ортиқ журналистлар иштирокида қизғин, шу билан бирга, муросасиз кечган беллашув қуйидаги натижалар билан якунланди:

Эркаклар ўртасида:

1. Низомжон Исломов («Аниқ.уз» сайти);
2. Қаҳрамон Ҳайдаров (Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти);
3. Санжар Заитов («Спорт» телеканали).

"Aniq.uz" сайти ўқ отиш бўйича мусобадақа ғолибликни қўлга киритди

"Aniq.uz" сайти ўқ отиш бўйича мусобадақа ғолибликни қўлга киритди

"Aniq.uz" сайти ўқ отиш бўйича мусобадақа ғолибликни қўлга киритди

"Aniq.uz" сайти ўқ отиш бўйича мусобадақа ғолибликни қўлга киритди

Эътиборлиси, «Аниқ.уз» сайти бош муҳаррири Низомжон Исломов 2021 йилда ОАВ ходимлари ўртасида ўқ отиш бўйича ўтказилган спорт мусобақасида ҳам ғолибликни қўлга киритган эди.

Аёллар ўртасида:

1. Камола Исраилова (МТРК Медиа маркази);
2. Сожида Шернаева («Ёшлар» телеканали);
3. Дилором Эргашева (МТРК Медиа маркази).

"Aniq.uz" сайти ўқ отиш бўйича мусобадақа ғолибликни қўлга киритди

"Aniq.uz" сайти ўқ отиш бўйича мусобадақа ғолибликни қўлга киритди

"Aniq.uz" сайти ўқ отиш бўйича мусобадақа ғолибликни қўлга киритди

Ғолибликни ва фахрли ўринларни қўлга киритган ОАВ вакиллари «Ватанпарвар» ташкилотининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

"Aniq.uz" сайти ўқ отиш бўйича мусобадақа ғолибликни қўлга киритди

Эслатиб ўтамиз, республика бўйлаб «Ватанпарвар» ташкилоти тизимида автокросс, мотокросс, картинг, триатлон, дуатлон, биатлон, ўқ отиш, авиамодел, ракетамодел, кемамодел, радиоспорт каби спортнинг техник ва амалий турлари секциялари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, Ташкилот спортчилари ушбу спорт турлари бўйича республика, МДҲ, Осиё ва жаҳон чемпионатларида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!