Гандболчиларимиз Осиё қитъаси босқичига йўлланма олишди

Гандболчиларимиз Осиё қитъаси босқичига йўлланма олишди

Жорий йилнинг 22-26 июн кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида гандбол бўйича U 18 ўсмирлар ва U 20 ёшлар жамоалари ўртасида Халқаро гандбол федерацияси кубоги турнирининг 3-Осиё минтақаси босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари ўзаро беллашишди. Қувонарлиси, мусобақанинг икки ёш тоифасида ҳам мамлакатимиз гандболчилари шоҳсупанинг чемпионлик поғонасига кўтарилишга муваффақ бўлишди. Бунинг эвазига Ўзбекистон U 18 ва Ўзбекистон U 20 терма жамоаларимиз Халқаро гандбол федерацияси кубоги турнирининг Осиё қитъаси босқичида қатнашиш шарафига муяссар бўлишди.

У-18 биринчилиги. 1-ўрин. Ўзбекистон. 2-ўрин. Қозоғистон. 3-ўрин. Туркманистон.
У-20 биринчилиги. 1-ўрин. Ўзбекистон. 2-ўрин. Қозоғистон. 3-ўрин. Покистон.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!