Боливия Мудофаа вазирлиги: давлат тўнтаришига уринишдан кейин Қуролли кучлардаги вазият назорат остида

Боливия Мудофаа вазирлиги: давлат тўнтаришига уринишдан кейин Қуролли кучлардаги вазият назорат остида

Боливия мудофаа вазири Эдмундо Новильо давлат тўнтаришига уринишдан кейин мамлакат қуролли кучларидаги вазият тўлиқ назорат остида эканини айтди.

«Биз қуролли кучларда тўлиқ ва мутлақ назоратга эгамиз. Ҳарбий қўмондонлик туфайли ҳозир ҳамма нарса назорат остида, оддий ва ҳарбий йўналиш бўйича тергов бошланади», — дея хабар беради РИА Новости унинг сўзларини.

Шу билан бирга, Новильо фуқароларни тинч ҳаётга қайтишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!