Роналдо: "Ҳозирги футбол жуда зерикарли"

A A A
Роналдо: "Ҳозирги футбол жуда зерикарли"

Бразилиялик Роналдо футбол зерикарли тус олганини, шу сабаб ҳозир кўпроқ теннис кўраётганини маълум қилди.

Собиқ футбол афсонаси теннис мураббийи Патрик Муратоглунинг академиясидаги тадбирга борди.

"Бугун мен теннисни футболдан кўра кўпроқ ёқтираман. Бу ақлбовар қилмас. Мен ортиқ футбол кўра олмайман - у ҳозир жуда зерикарли. Лекин, 5 соат теннис томоша қилиб ўтиришим мумкин.

Мен ҳафтасига 3 марта машғулот ўтказяпман ва анча рақобатбардош бўлиб қолдим. Бэкхендни ҳисобга олмаганда теннис ўйиним борган сари кучайиб бормоқда", - деди Роналдо.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!