Арманистон Россияни Қорабоғни эгаллаб олганликда айблади

Арманистон Россияни Қорабоғни эгаллаб олганликда айблади

Арманистон Хавфсизлик Кенгаши котиби Армен Григорян Россияни Қорабоғни босиб олиб, кейинчалик Озарбайжонга ўтказишда айблади.

Унинг сўзларига кўра, «Россия келди», Қорабоғни Арманистондан «олиб ташлади», «Озарбайжонга қайтарди, кейин тарк этди, бу бутун ҳақиқат». Григорян Россияни Қорабоғни «қўлга олишда» айблади. «Россиянинг рухсатисиз уруш бўлмайди», деди у.

Григоряннинг сўзларига кўра, Арманистоннинг Россияга қарамлиги урушга олиб келди, шунинг учун сиёсий йўналишнинг ўзгариши барқарорлик келтиради.

Бироз вақт ўтгач, Россия ТИВ вакили Мария Захарова Арманистон Хавфсизлик кенгаши котибига жавоб қайтарди.

Захарованинг сўзларига кўра, Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян Қорабоғнинг йўқолишида Россияни айблаб, ўз халқини камситган. Бу ҳақда Захарова Санкт-Петербург халқаро юридик форуми чоғида маълум қилди.

.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!