Месси соғлиғидаги муаммоларни айтди

Месси соғлиғидаги муаммоларни айтди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 2024 йилги Америка кубоги вақтида юзага келган соғлиқ муаммолари ҳақида гапирди.

"Бир неча кундан бери томоғим оғрияпти, иситмам ҳам бор. Бу менинг бугунги фаолиятимга таъсир қилган бўлиши мумкин. Кўрамиз, яқин кунларда ўзимни қандай ҳис қиламан, тикланишим қандай ўтади", - дейди футболчи.

Америка кубоги гуруҳ босқичининг 2-турида Аргентина терма жамоаси Чили терма жамоасини 1:0 ҳисобида минимал ҳисобда мағлуб этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!