Боливияда ҳарбийлар президент саройига бостириб киришга уринди

Боливияда ҳарбийлар президент саройига бостириб киришга уринди

Боливияда ҳарбийлар президент саройига бостириб киришга уринди. Президент буни давлат тўнтаришига уриниш деб атади.

26 июн куни ҳарбийлар Боливия ҳукумати бинолари жойлашган Ла-Пасдаги Плаза Муриллога кириш йўлларини тўсиб қўйишди, шундан сўнг танк сарой дарвозаларини бузиб киришга уринди. Зирҳли техника ва қўшинлар майдонда жойлаштирилди.

Ҳужумни бошқарган Боливия армияси генерали Хуан Хосе Сунига ҳарбийларнинг мақсади мамлакатда демократияни тиклаш эканлигини айтди ва сиёсий маҳбусларни қамоқдан озод қилишга ваъда берди.

"Қуролли кучлар Боливияда демократияни қайта қуриш, уни 30-40 йил давомида бир хил қарашдаги кишилар бошқариб келаётган тизимни эмас, ҳақиқий демократияга айлантириш тарафдори", — деди генерал Сунига президент саройи олдидаги нутқида.

Боливия президенти Луис Арсе ҳарбийлар президент қароргоҳи жойлашган Ла-Пасдаги “Буюк Халқлар уйи”га бостириб киришга урингач, мамлакат халқини давлат тўнтаришига уринишга қарши чиқишга чақирди.

Боливия халқи демократия учун давлат тўнтаришига қарши бирлашиши ва сафарбарлик уюштириши зарур. Биз тўнтаришга уринишлар боливияликларнинг ҳаётига зомин бўлишига йўл қўя олмаймиз", — дея таъкидлади у мурожаатида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!