Ўзбекистон ТИВ раҳбари Маскат шаҳрида Ўмон савдо корхоналари гуруҳи раиси билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Маскат шаҳрида Ўмон савдо корхоналари гуруҳи раиси билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Маскатга ташрифи давомида кеча Ўмон савдо корхоналари гуруҳи раиси Саад Суҳаил Баҳван билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўмон савдо корхоналари гуруҳи раиси жаноб Саад Суҳаил Баҳван билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон иқтисодиёти барча учун очиқ ва бутун дунё бизнесини ҳамкорликка чорлайди. Учрашувимиз давомида янги имкониятлар ҳамда Ўмон компаниялари билан ҳамкорликда амалга ошириш мумкин бўлган бир қатор истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилдик".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!