Қирғизистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенг кўламли келишув имзоланди

Қирғизистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенг кўламли келишув имзоланди

25 июнь куни Брюсселда Қирғизистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжат Президент Садир Жапаровнинг Бельгияга амалий ташрифи доирасида имзоланди. Битим сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва турли соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг ҳуқуқий асосига айланади.

Шартнома, шунингдек, ташқи сиёсат ва хавфсизлик соҳасида, жумладан, можароларнинг олдини олиш ва инқирозларни бошқариш, хавфларни камайтириш, киберхавфсизлик, минтақавий барқарорлик, қуролсизланиш, қурол-яроғ назорати ва экспорт назорати масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррелнинг таъкидлашича, келишув Европа Иттифоқининг Қирғизистон билан умумий қадриятлар ва манфаатларга асосланган икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга содиқлигини кўрсатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!