Америкалик актёр Том Круз ва унинг собиқ рафиқаси Кэти Холмснинг қизи Сури отасининг фамилиясидан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда Lenta.ru ёзди.
21 июнь куни қиз мактабни тугатди ва онаси билан аттестат олиш маросимини нишонлади. Актёр тадбирда қатнашмади. Нашрнинг таъкидлашича, маросимда унинг брошюрасида Сури Ноэль сифатида кўрсатилганига эътибор қаратди.
Аввалроқ, Том Крузнинг қизи вояга етганидан кейин актёр билан учрашмаслигини маълум қилганди.
Круиз ва Холмс 2006 йилдан 2012 йилгача турмуш қуришган. Ажралишдан кейин актриса қизининг ягона васийси сифатида тан олинган. Унинг собиқ эрига қизи билан учрашишга рухсат берилди. Маълумки, Сурининг онаси Крузнинг саентологияга қизиқиши туфайли Сурининг отаси билан мулоқот қилишига қарши бўлган. Охирги йилларда актёр қизи билан умуман алоқага чиқмаган.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.