1 миллиард 710 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди

1 миллиард 710 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди

“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматига кўра, Андижон шаҳрида фаолият юритиб келаётган “З.Б.Х.” МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиб, 745,3 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Асака туманида жойлашган “З.П.” МЧЖга тегишли болалар боғчасининг электр қурилмалари ўзбошимчалик билан тармоққа уланган ва 502,5 миллион сўмлик электр энергияси ўғринча ишлатилган.

Шунингдек, Андижон шаҳрида жойлашган “Болалар боғи”нинг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилган. Бунинг натижасида тизимга 462,5 миллион сўм зарар етказилган.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!