Исроилда инфекциядан тўрт киши ҳалок бўлди

Исроилда инфекциядан тўрт киши ҳалок бўлди

Май ойи бошидан бери исроиллик шифокорлар Ғарбий Нил иситмаси билан касалланган 48 та ҳолатни қайд этишди, дея хабар бермоқда Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги.

48 бемордан 36 нафари касалхонага ётқизилган, улардан беш нафари нафас олиш аппаратига уланган. Шу билан бирга, Исроилда Ғарбий Нил иситмаси тарқалишидан вафот этган беморлар сони тўрттага этди.

🗺 Қайд этилишича, бемор одамларнинг салмоқли қисми Исроилнинг марказий қисмида истиқомат қилади.

Агентлик маълумотларига кўра, Ғарбий Нил иситмаси билан касалланиш асосан июнь-ноябрь ойлари оралиғида содир бўлади, бироқ бу йил у одатдагидан эртароқ бошланган: бу, эҳтимол, Исроил ва дунёдаги иқлим ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, мамлакат марказида нам об-ҳаво кузатилиши мумкин. Бу минтақада чивинлар сонининг кўпайишига олиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!