Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

Юртимизда ўтказилган Озарбайжон маданияти кунлари доирасида Халқаро муғом маркази (ХММ) ва Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Тадбирда Халқаро муғом маркази директори, Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист Соҳиб Пошозода институт ходимларига Марказ фаолияти ҳақида маълумот бериб, мазкур меморандум муассасалар ўртасидаги самарали маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, миллий муғом мусиқасини кенг тарғиб қилиш ва қатор лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, ЎзДСМИ ректори Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорлик кенг ривожланаётганини эътироф этиб, таълим муассасаси ва ХММ ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, ҳамкорликда маданий лойиҳалар ва концертлар ўтказиш муҳимлигига урғу берди.

Самимий руҳда кечган йиғилишда Соҳиб Пошозодага Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги мусиқа соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги хизматлари учун ЎзДСМИнинг фахрий профессори унвони берилди.

Маълумот ўрнида, 2017 йилда Соҳиб Пошозода Самарқанддаги “Шарқ тароналари” фестивалида Гран-прини қўлга киритган эди. 2018 йилда Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган Халқаро муғом фестивалида ҳам у раҳбарлик қилган “Муғом” жамоаси энг яхши деб топилган. Шунингдек, у 2018 йил май ойида Тошкентдаги “Туркистон” санъат саройида Озарбайжон Республикаси ташкил топганининг 100 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган концертда иштирок этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!