Полша ва Болтиқбўйи давлатлари ЕИнинг Россия ва Беларус билан чегарасида мудофаа чизиғини қуришга чақирмоқда — Reuters

Полша ва Болтиқбўйи давлатлари ЕИнинг Россия ва Беларус билан чегарасида мудофаа чизиғини қуришга чақирмоқда — Reuters

Mутахассислар Россия ва Беларус билан 700 километрлик чегара бўйлаб бундай мудофаа чизиғини қуриш нархини 2,5 миллиард евро (2,67 миллиард доллар) атрофида баҳолаган.

"Европа Иттифоқининг Россия ва Беларус билан ташқи чегараси бўйлаб мудофаа инфратузилмаси тизимини қуриш ЕИни ҳарбий ва гибрид таҳдидлардан ҳимоя қилишнинг шошилинч ва муҳим зарурати ҳисобланади", — дейилади Полша, Литва, Латвия ва Эстония раҳбарланинг қўшма мурожаатида.

Европа Иттифоқининг шарқий чегарасида қуруқликдан мудофаа чизиғини қуриш чақириғи Греция ва Полшанинг ЕИ мамлакатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини мувофиқлаштириш ташаббусига қўшимча ҳисобланади, деб ёзади Reuters.

Таклиф 27 июн куни Брюсселда очиладиган Европа Иттифоқи саммитида муҳокама қилиниши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!