Тошкентда бегона аёлнинг танасидан ушлаб, тегажоғлик қилган тарвуз сотувчиси қамалди

Тошкентда бегона аёлнинг танасидан ушлаб, тегажоғлик қилган тарвуз сотувчиси қамалди

Тошкентда харидор аёлнинг танасидан ушлаб, унга тегажоғлик қилган маст эркакка жазо тайинланди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар бермоқда.

Суд ҳужжатларига кўра, 2024 йил 25 июнь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Алгоритм мавзеси Заргарлик кўчасида тарвуз сотувчиси 33 ёшли У.И. маст ҳолатда ўзига нотаниш бўлган харидор аёлнинг белидан паст қисми ва думба қисмларини қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилганлиги аниқланган.

Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар эркак ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.

Суд қарори билан У.И.га МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисмига асосан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва МЖтК 194-моддасининг 1-қисмига асосан БҲМнинг 10 баравари миқдорида, яъни 3.4 млн сўм жарима жазоси тайинланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!