Шимолий Кореяда гипертовушли ракета синови муваффақиятсизликка учради

Шимолий Кореяда гипертовушли ракета синови муваффақиятсизликка учради

Ракета Пхенян чеккасидан учирилган, 250 км масофани босиб ўтган ва Шимолий Кореянинг шарқий қирғоқлари яқинида сувга қулаган. Ракета учирилганини Жанубий Корея ҳарбийлари ва Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати тасдиқлади.

Аввалги синовлар 30 май куни ўтказилган эди. ОАВнинг ёзишича, КХДР ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтириши ва Россия Федерациясига снарядларни юбориш учун бу каби синовларини ошириши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!