Россия ва Шимолий Корея ўртасида йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади

Россия ва Шимолий Корея ўртасида йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади

Россия июль ойидан Шимолий Кореяга тўғридан тўғри йўловчи поездлари жадвалини ишга туширади. Бу ҳақда Россия ҳукумати манбаларига таяниб, Reuters'га таяниб Дарё нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Россия ва Шимолий Корея ўртасида тўғридан тўғри йўловчи поезд алмашинуви COVID пандемияси туфайли 2019 йилда узилиб қолган. Эндиликда икки томон ушбу тизимни қайта ишга туширишга келишиб олган.

Россиянинг Шимолий Корея билан чегарадош Приморск ўлкаси губернатори Олег Кожемяко ушбу хабарни тасдиқлаган. Тизим ишга тушгач, поездлар Россиянинг Владивосток шаҳридан Шимолий Кореянинг Расон шаҳригача ҳаракатланиши хабар қилинган.

“Владивостоккача фуқаролар самолётда учиб келгач, поездда тўғридан тўғри КХДРга бориши мумкин бўлади. Саёҳатчилар у ернинг гўзаллиги, табиати, маданиятидан баҳраманд бўлади, урф-одат ва анъаналар билан танишади”, — деган Приморск вилояти раҳбари Олег Кожемяко Владивостокдаги Шимолий Корея вакиллари иштирокидаги тадбирда.

Манбада айтилишича, йўловчи транспорти тизимини қайта йўлга қўйиш келишуви Владимир Путиннинг Шимолий Кореяга ташрифи давомида эришилган. Икки томонлама шартномаларда фуқароларнинг икки мамлакат ҳудудида эркин ва тўсиқсиз ҳаракатланишига келишилган.

Йўловчи поездлари июль ойи бошида ҳаракатга қўйилиши айтилган. Поездлар қатнови фақат Шимолий Кореянинг Владивостокка яқин шимоли-шарқий қисмларигагина рухсат берилиши маълум қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!